Қашқадарёда 1-синфга борган ўқувчиларнинг ярмидан кўпига президент совғаси берилмагани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг аксар туманларида 1-синф ўқувчилари олиши лозим бўлган президент совғаси берилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат ҳақида вилоят Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди. Унда ёзилишича вилоятда 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ярмидан кўпи президент совғасини олмаган.
Муносабатда маълум қилинишича, жорий ўқув йилида Қашқадарё вилоятида 1-синфга 65 974 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Янги ўқув йилида 62 640 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинган.
Қайд этилишича, шу пайтгача вилоят бўйлаб 1-синфга борадиган ўқувчилар учун жами 26 697 та президент совғаси етказилиб берилган. Жумаладан, Қарши шаҳрига 5 000 та, Касби туманига 3 435 та, Миришкор туманига 2 034 та, Муборак туманига 1 610 та, Косон туманига 4 750 та, Деҳқонобод туманига 3 075 та, Ғузор туманига 3 675 та, Нишон туманига 3 118 та совға етказилган. Қолган 35 943 нафар 1-синфга борган ўқувчи ҳали президент совғасини олмаган.
Қашқадарё вилоят ХТБ ўз муносабатида президент совғасини олмаган туман ва шаҳар мактабларига босқичма-босқич етказилишини маълум қилган, аммо аниқ санасини айтмаган.
«Қолган туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги мактабларга ҳам босқичма-босқич «Транспорт ва логистика хизмати» ДУК Қашқадарё филиали томонидан тез фурсатларда президент совғалари етказилишини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда узоқ йиллардан буён 1-синфга борадиган ўқувчилар учун дарсликлар, ўқув қуроллари ва мактаб сумкасидан иборат бўлган президент совғаси берилади.
Мавзуга оид
15:19 / 07.08.2024
1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” тарқатила бошланди. Болаларга нималар берилади?
13:24 / 05.03.2024
8-синф ўқувчиси китоб ўқиб дадасига Cobalt совға қилди – у буни қандай уддалади?
11:16 / 16.08.2023
1-синф ўқувчиларига бериладиган президент совғасида қандай ўзгаришлар бор?
07:22 / 12.09.2022