Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ёш истеъдод эгаси президент совғаси билан тақдирланди
Хоразм вилоятида Урганч туманидаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Отамурод Райимбоевга президент томонидан ижодий рағбат сифатида берилган енгил автомашина тантанали тарзда топширилди.
Президент ёшлар билан ўтказган учрашувида Урганч туманидаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Отамурод Райимбоевнинг истеъдодини алоҳида эътироф этиб, ёш иқтидор эгасини ижодий рағбат сифатида енгил автомашина билан тақдирлаган эди.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов президент совғасини Отамурод Райимбоевга оила аъзолари ҳамда устозлари иштирокида тантанали равишда топширди.
Тадбир давомида ёш ижодкор ва унинг ота-онаси бундай юксак эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди.


Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
16:58 / 22.05.2026