Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 мартдан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар тикланади
Аввал бекор қилинган рейслар йўловчилари ўз авиачипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул асосда қайта расмийлаштиришлари мумкин.
Фото: Kun.uz
БАА авиация расмийларининг хабарномасига мувофиқ, 2026 йил 19 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейсларни тиклайди.
“Аввал бекор қилинган рейслар йўловчилари ўз авиачипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул асосда қайта расмийлаштиришлари мумкин”, дейилади Uzbekistan Airways хабарида.
Рейслар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY333 — Тошкент 07:15 → Дубай 11:00
HY334 — Дубай 12:30 → Тошкент 17:30
Таъкидланишича, минтақадаги жорий вазият муносабати билан парвозлар барча хавфсизлик талаблари ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муносабати билан Тошкентдан Дубайга йўл олган айрим авиарейслар жўнаш аэропортига қайтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026