Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш куни йўл қўйиладиган 11 хато
Барчамиз дам олиш кунларини интизорлик билан кутамиз. Уларни қандай ўтказишимиз бизнинг нақадар муваффақиятли эканимиздан далолат бериши мумкин.
1. Улар режа тузишмайди
Дам олиш кунларини дақиқама-дақиқа режалаштириб бўлмайди, бу кунлари нималар билан шуғулланмоқчи эканингизни тахминан тассаввур қилишнинг ўзи етарли. Шунда сиз ўз вақтингизни тежайсиз ва қизиқарли нарсаларни ўтказиб юбормайсиз.
2. Улар яқинлари учун вақт топа олишмайди
Сершовқин ҳафта давомида дўстлар ва яқинлар учун вақт топиш қийин. Дам олиш кунлари бу "бўшлиқ"ни тўлдиришга ҳаракат қилинг.
3. Улар технологиялардан дам олишмайди
Телефонни четга суринг, ишчи почтангиздан чиқинг. Ҳамкасбларингизга дам олиш кунлари почтага жавоб бермаслигингизни олдиндан айтиб қўйинг.
4. Улар дам олиш кунларидан завқ олишмайди
Қандай режа қилманг, у хоҳ уйда дам олиш, хоҳ дўстлар даврасида бўлсин, ўзингизга завқ бағишлайдиган ишлар билан шуғулланинг.
5. Улар кўп ухлашади
Ҳафта давомида чарчаган бўлишингиз мумкин. Бироқ қандай бўлмасин, дам олиш кунларини фақат ухлаш билан ўтказиш уйқу режимини бузади ва келаётган ҳафтада ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга сабаб бўлади.
6. Улар кўп пул сарфлашади
Албатта, баъзан одам ўзини ўзи хурсанд қилгиси келади. Бироқ агар иш кунлари ўзингизни чеклаб, дам олиш кунлари ҳар нимага пул сарфлайверсангиз, пул тежай олмайсиз, завқ ҳам олмайсиз. Кўнгил ёзишнинг нисбатан арзонроқ йўлларини изланг, уйда бирор нима билан шуғулланинг ёки бепул тадбирга боринг.
7. Улар фикр юритишмайди
Иш кунлари ҳаёт ва мақсадлар ҳақида фикр юритишга вақт бўлмайди. Дам олиш кунлари шунга вақт ажратинг.
8. Улар доим иш ҳақида ўйлашади
Жума куни кечқурун келаси душанбага иш режасини тайёрлаб қўйинг, шанба ва якшанба кунлари эса иш ҳақида ўйламанг.
9. Улар бекор ўтиришади ва кейин афсусланишади
Оғир иш ҳафтасидан кейин шунчаки бўшашиб, дам олиш истаги туғилади. Бироқ агар бекорчилик зериктириб юборса ёки шу туфайли муҳим ишларни қўйиб юбораётган бўлсангиз, дам олиш кунларга ёндашувингизни қайта кўриб чиқинг.
10. Улар дам олишмайди
Дам олиш кунлари умуман дам олинмаса, янги иш ҳафтасига истамайгина киришасиз ва кўзланган мақсадларингизга етиша олмайсиз.
11. Улар янги ҳафтага тайёрланишмайди
Якшанба куни кечқурун келгуси ҳафта ҳақида ўйлаш мумкин: ишлар рўйхатини тузинг, тақвимингизга қаранг, яқин кунларда нимага эришмоқчи эканингиз борасида бир қарорга келинг. Муваффақият гарови шундадир.
Мавзуга оид
14:13 / 25.03.2025
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди
12:13 / 19.09.2023
Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
10:50 / 08.08.2023
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари
11:50 / 27.12.2022