Фуқаролардан уй-жой солиғини уч карра ундириш тўхтатилади
Қонунчиликка мувофиқ ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан белгиланган солиқ ставкалари уч баравари миқдорида ундириш белгиланган.
Адлия вазирлиги томонидан “Солиқ кодекси 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 июнгача бўлган даврда жисмоний шахслардан, яъни ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан солиқ ставкалари уч баравари миқдоридаги солиқларни (Солиқ кодекси 437-моддаси 9-қисми) ундирмаслик назарда тутилмоқда.
2020 йил 1 январдан бугунги кунга қадар фуқаролар солиқ ставкалари уч баравари миқдоридаги солиқларни тўлаб келаётган бўлса, кейинчалик тўланган солиқ суммалари Солиқ кодексига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланмоқда.
Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёки мавжуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан солиқ ундируви эндиликда Солиқ кодекси 437-моддаси 1-қисмида назарда тутилган умумий тартибда амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024
Нижний Тагилда уй қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди
14:49 / 12.06.2024
Май ойида уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
08:10 / 11.06.2024