Ўзбекистон | 17:10 / 30.04.2024
17438
2 дақиқада ўқилади

"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида

Тошкент вилояти ҳокими тиббиёт муассасалари талабалари билан учрашди. Унда туманлардаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишда тегишли қонунлар ишламаётгани, “сунъий баръерлар” қўйилганини айтди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Вилоят ҳокимининг айтишича, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги битирувчи курс талабалари туман шифохоналарига ишга киришда тўсиқларга учраяпти.

 “Ўтириб бекорчиликдан янги-янги нарсаларни ўйлаб топманглар. Мактабда спорт нимага ривожланмайди – чунки у ерда “завхоз” бор, спорт зални қулфлаб қўяди. Спорт зал кир бўлади, тўпни йиртиб қўясан, комиссия келса кўрсатаман дейди.

Тиббиёт нимага ривожланмайди – тиббиётда “отдел кадр” бор, “кадр” бузади ҳаммаёқни. Ҳамма “кадр”ни олиб келиб ўтқизиб қўйиш керак шу ерга. Уларга айтдим, агар ҳамманг 10тадан одам топмасанг, бугун охирги иш кунинг бўлади деб . Менимча бугун кўп “кадр”ни охирги иш куни. Ҳазил билан айтяпман, лекин айтган гапимни назорат қилишни яхши биламан. Бугун кўпчилик бош врачларниям охирги иш куни бўлиши мумкин. Сизлар одамни жалб қилиш эмас, уларга “сунъий баръерлар” қўйиб ташлагансизлар”, - деди вилоят ҳокими.

Тиббиёт муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилишда тегишли қонунлар ишламаётганлиги, айрим туман шифохоналарига бу қарорлар “етиб бормаётгани” айтилди. Вилоятнинг Оққўрғон тумани ҳокими Тўра Боболов ҳам бу борада назоратни кучайтиришга чақирилди. 

“Айрим туман шифокорлари устидан ижтимоий тармоқлардаям мурожаат кўпайиб кетган. Дадил-дадил таклифлар бўлса шу битирувчилардан бош врач қиламиз деган фикр ҳам бор” дея таъкидлади Мирзаев.

Мавзуга оид