Ўзбекистон | 14:18 / 23.09.2021
17133
1 дақиқада ўқилади

«Олмазор» - «Сергели» метро йўналишида қатнов маълум муддатга вақтинча тўхтатилади

«Олмазор» - «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади.

«Тошкент метрополитени» УК хабарига кўра, бу профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан юз беради.

Ушбу йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўлкира ҳаққисиз фойдаланиши мумкинлиги айтилган.

«Тошкент метрополитени» УК маъмурияти келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид