Жаҳон | 16:09 / 25.02.2026
11154
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги хорижлик келинлар рейтинги: ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда

2025 йилда 4 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган аёллар турклар билан турмуш қурган. Бу борада етакчи эса Сурия аёллари бўлиб турибди. 

Фото: AFP

Ўзбекистон фуқароси бўлган аёллар Туркиядаги чет эллик келинлар рейтингида пешқадамлардан бири бўлди. 

Туркия Статистика институти маълумотларига кўра, 2025 йилда хорижлик келинларнинг 13,7 фоизини ўзбекистонлик аёллар ташкил қилган. Яъни 3925 нафар ўзбекистонлик аёллар турклар билан турмуш қурган. 

Чет эллик келинлар рўйхатида Сурия аёллари 13,8 фоиз билан пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан турклар билан турмуш қурган Марокаш аёллари ҳам ўрин олган — 9,6 фоиз. 

Таъкидлаш жоиз, 2023 йилги рейтингда Ўзбекистон бу борада биринчи бўлган, Сурия ва Озарбойжон ҳам кучли учликдан ўрин олганди.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид