Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловлари бўлади. Kun.uz мамлакатдаги бешта сиёсий партия вакилларини дебатга таклиф этди. Йиғилганлар таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика муаммоларидан тортиб, коррупцияга қарши курашиш, солиқ сиёсати, экология, коммунал хизматлар, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати, бошқарув тизими юзасидан қарашларини маълум қилди.
Дебат 4 раундда ўтказилди. Ҳар бир раунд учун регламент белгиланди ва модератор вақтга амал қилинишига эътибор қилиб борди.
1-раунд
Биринчи раундда бешта сиёсий партия вакилларига сайловолди дастурининг устувор йўналишларини томошабинларга таништириш учун имконият берилди.
Марказий сайлов комиссияси рўйхати бўйича ЎзЛиДеП вакили Бобур Бекмуродов биринчи бўлиб бошлаб берди ҳамда партия илгари сураётган ғояларга тўхталди. Рўйхатга мувофиқ “Миллий тикланиш” ДП, Ўзбекистон Экологик партияси, ХДП ҳамда «Адолат» СДП вакиллари чиқиш қилишди.
2-раунд
Иккинчи раундда ҳар бир партия вакилларига давлатнинг ижтимоий-иқтисодий бошқарувидаги муаммолар ва вазиятдан келиб чиқиб, энергия манбаларига бўлган талаб ҳамда коррупцияга қарши кураш масалаларига нисбатан ҳар бир вакилнинг муносабати эшитилди.
ЎзЛиДеП вакилига кўра, энергияга бўлган талабни қондириш учун партия қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини сезиларли оширади.
“Яқин йилларда энергияга бўлган талаб 35 фоизга ўсди. Электр энергиясининг 75-80 фоизини газ ёқиб, ишлаб чиқарамиз. Давлатимиз раҳбари томонидан 7 та вилоятда умумий қиймати 2,4 ГВт бўлган 9 та қуёш электростанциялари ва 1 та шамол электр станциясини ишга туширдик. Республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини 2,5 бараваргача ошириб, жами энергияда уларнинг улушини 40 фоизга етказишни ният қилганмиз. Жамоат транспорт воситалари, саноат корхоналари ва йирик ишлаб чиқарувчиларга яшил сертификатлар жорий қилиш ва энергияни тежашга алоҳида эътибор қаратамиз”, - дейди депутатликка номзод Бобур Бекмуродов.
“Миллий тикланиш” ДП вакили Нодир Тилаволдиев фикрича, Марказий Осиё давлатлари энергия ресурслари паст 20 давлат қаторига киради, муаммо жиддий.
“Бугунги кунда МО давлатлари энергия ресурслари паст 20 та давлат таркибидан ўрин олган. Ёшларимиз орасида энергияни тежаш бўйича турли тадбирларни ташкил этишни ният қилганмиз. Муқобил энергия турларини кўпайтиришни давлат олдига устувор вазифа сифатида қўйишни ҳам режалаштирганмиз”, - дейди номзод.
Ўзбекистон Экологик партияси эса яшил энергетика стратегиясини илгари сураётганлиги маълум қилинди.
“Саноатда энергия сарфини 50 фоизга камайтириш ва 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия ҳажмини 2 баробарга оширишни мақсад қилганмиз. 2035 йилга бориб автомобиль саноатида тўлиқ электромобил ишлаб чиқаришга ихтисослаштиришни ҳамда тоза органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш, жамоат транспортларини электробуслар ҳисобидан ривожлантириш ва тадбиркорларга зарядлаш станциялари қуриш учун ер ажратишни вазифа қилганмиз”, - дейди партия вакили Дилдора Камолова.
ХДП ва «Адолат» СДПлар ҳам масала юзасидан таклифларини баён этишди.
ХДП вакилига кўра, бу соҳани тартибга солувчи органлар ваколатларини кучайтириш керак.
“Энергетика соҳасида ўғриликларнинг олдини олиш – бугунги кунда долзарб масала. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, энергия манбаларининг ўғрилари бизнинг электорат эмас”, дейди Мамажонова.
«Адолат» СДП вакилига кўра, муқобил энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш керак.
“Биз республикамизда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг камида 30 фоизини муқобил энергия ҳиссасига айлантирмоқчимиз”, - дейди партия номзоди.
3-раунд
Учинчи раундда ҳар бир партия вакилига жамоатчиликдан келган саволлар тақдим этилди. Қабул қилинган саволлар орасидан тадбиркорлар ва фермерлар фаолиятига аралашув, сўз эркинлигига қаршиликлар, давлат тилининг мавқейи, коммунал хизматлар билан боғлиқ жорий муаммолар, Тошкент шаҳрининг экологик муаммолари ва ҳавоси ўта ифлос шаҳарга айланиши, хусусий тиббиёт ташкилотларида нарх белгилаш масаласи, иқтисодиётда давлат роли каби мавзулардаги саволлар сиёсий партиялар вакилларига берилди. Ҳар бир вакил белгиланган регламент асосида – 2 дақиқа давомида ўз жавобини ҳамда бу масалада сиёсий партиянинг позициясини тушунтиришга уринди.
4-раунд
Тўртинчи раунд дебатнинг энг қизиқ ва кульминацияга бой қисми бўлди. Вакиллар бу муҳокама давомида бир-бирининг ғоялари ҳамда қарашлари, таклифларига ўз муносабатини билдирди. ЎзЛиДеП вакили Бекмуродов қолган партияларнинг ғоялари популистик характерга эга эканлигини таъкидлади. Хусусан, Экопартиянинг автомобиль саноатини 2030 йилгача тўлиқ электромобилга ўтказиш ташаббуси жуда баҳсли, дейди у. Шунингдек, ХДПнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таъминоти давлат бўйнида бўлиши ҳақидаги ваъдаси иқтисодий асосга эга эмас”, дейди Бекмуродов.
“Миллий тикланиш” ДП вакилига кўра эса, ХДПнинг пенсия тизимини ислоҳ қилиш таклифлари бюджетга юкламани кўпайтиради. Экопартия вакили эса «Адолат» СДПнинг санитария текширувларини кучайтириш ғоясини ортга қайтиш дея баҳолади.
Шунингдек, ХДП вакилига кўра, ЎзЛиДеПнинг хусусийлаштиришни кучайтириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ташаббуслари асосга эга эмас. «Адолат» СДПнинг номзоди сўзларига кўра, Экопартиянинг поездларни тезюрар поездга айлантириш ғояси – популистик таклифдир.
Дебат иштирокчилари тўртинчи раунднинг иккинчи қисмида электоратни сайловда фаол бўлишга, ўз партияларига овоз беришга чақирди.
Шоҳрух Мажидзода суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп маъмурияти Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотини молиялаштиришни қисман тўхтатди
Жаҳон | 00:55
-
Кембрижда қирол Артур ҳақидаги афсоналар ёзилган қўлёзма парчаси расшифровка қилинди
Жаҳон | 00:12
-
Франция собиқ президенти Николя Саркози учун 7 йиллик қамоқ муддати сўралди
Жаҳон | 23:45 / 27.03.2025
-
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
Жамият | 23:43 / 27.03.2025
Мавзуга оид

11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида

10:00 / 10.02.2025
ЎзЛиДеПнинг акцияси республика бўйлаб оммалашмоқда

16:12 / 13.01.2025
Маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга оширилиши мумкин

15:25 / 13.01.2025