Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзганинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш тартиби белгиланади
Фото: Shutterstock
“Ўзганинг кўчмас мулкидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Сервитут институтига оид қоидалар Фуқаролик ва Ер кодексларида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, Фуқаролик кодекси 173-моддасига асосан кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкаси эгасидан, зарур ҳолларда эса – бошқа ер участкаси эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, кўчмас мулк эгаси эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгаси ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди. Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкаси эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Амалдаги қонунчиликка кўра, сервитут тўғрисидаги келишувни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин.
Лойиҳа билан Фуқаролик кодекси, Ер кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.
Фуқаролик кодекси 173-моддасига ўзгартириш киритилмоқда. Кодекс сервитут шартлари, сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш сервитут юкли ер участкасида қурилмаларни сақлаш ва бошқа қоидаларни ўз ичига олган 173-1- - 173-7-моддалари билан тўлдирилмоқда.
Ер кодекси 30-моддасига тегишли ўзгартириш киритилмоқда. Кодекс ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув, ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишиш тартиби, сервитут тўғрисидаги келишув иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер участкаларини ажратмасдан ва сервитут (оммавий сервитут) ўрнатмасдан ердан фойдаланиш, оммавий сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитут эгалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оммавий сервитутни бекор қилиш асосларини ва бошқа қоидаларни тартибини белгиловчи 30-1- - 30-8-моддалари билан тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
09:12 / 14.09.2024