Ўзбекистон | 11:15 / 17.10.2019
26124
5 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

Фото: Advantour

Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 15 октябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 36 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (60 000) сўмдан кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (1 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000) сўмдан кузатилди.

Тухум 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (4 500 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 9 000 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л.)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (9 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар 5 000 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Дамариқ деҳқон бозори»да (5 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (7 000) сўмдан кузатилди.

Мавзуга оид