«Синовлар халқни бирлаштирмоқда» – кўнгилли гуруҳлар томонидан Тошкентдан Сирдарёга ёрдам карвони юборилди
2 май куни Тошкентда бир нечта кўнгилли гуруҳлар Сардобадаги сув тошқини сабаб эвакуация қилинган ватандошларимизга кўмак юборишди. Илк ёрдам карвони Hayatt Regency меҳмонхонаси ёнидан 10 га яқин юк машиналарида жўнаб кетди.
Ёрдам карвони ташкил этилаётганлиги ҳақида кеча хабар берган эдик.
Ушбу жараёнда бевосита иштирок этган мухбиримиз, синовлар халқни бирлаштираётганлиги, кўплаб юртдошларимиз ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этаётганлигини маълум қилди.
Ёрдам карвонига мингдан ортиқ кўнгилли фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишди. Кўнгиллилар турли хил буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Улар сирдарёлик юртдошларимизга бир оз бўлса-да далда бўлишни мақсад қилишган.
Ушбу кўнгиллилар ёрдам карвонига ўз ҳиссасини қўшган сўз устаси Шукурулло Исроилов бу синовлар халқни бирлаштираётганлигини, сирдарёлик юртдошларимизни халқимиз ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ёрдам карвонини кузатишга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқнинг оғир кунида ташаббус кўрсатаётган барча фуқароларимизга ўз миннатдорчилигини айтиб ўтди.
Олиб келинган барча маҳсулотлар санитария-гигиена қоидалари асосида юк машиналарига жойланди. Юк машиналари эса ЙҲХХ билан биргаликда Сирдарёга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024