Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қўшинлари Покровскни деярли эгаллади
Ижтимоий тармоқларда россиялик ҳарбийлар колоннаси қалин туман тушганидан фойдаланиб, шаҳарга кириб олгани акс этган кадрлар тарқалди. «Душман муваффақиятни ривожлантирмоқда. Душман денгиз сувидек мўл», дея вазиятни тасвирлайди украин ҳарбийларидан бири.
Фото: Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Россия қўшинлари Покровск устидан тўлиқ назорат ўрнатишга яқин турибди. Ярим қуршов ҳолатида қолган шаҳарга йирик кучлар олиб кирилмоқда. Россия ҳарбийлари мотоцикл ва пикапларда ҳаракатланиб, эгалланган позицияларга миномётлар ўрнатмоқда.
Alexander Kharchenko / Sputnik / Profimedia
10 ноябр куни ижтимоий тармоқларда россиялик ҳарбийлар колоннаси (мотоцикллар, автомобиллар ва пиёдалардан иборат) туман тушганидан фойдаланиб, шаҳарга кираётгани акс этган видео тарқалди. Видео геолокацияси аниқланган – у Покровскнинг жанубий чеккаларида, Новопавловка қишлоғидан кириб келишда олинган. «Украинская правда» қайд этишича, Украина қуролли кучлари колонна бўйлаб зарба беришга уринган, аммо «кучли туман шароитида буни амалга ошириш осон эмасди».
Social Media / Reuters / Scanpix / LETA
Social Media / Reuters / Scanpix / LETA
Покровскка олиб кирилган миномётлардан россиялик ҳарбийлар украин дрон операторларининг шаҳар шимолий чеккасидаги позицияларини ўққа тутишга киришган. Қолаверса, Украина қуролли кучлари қалин туман туфайли шаҳардаги вазиятни кузатиш учун разведкачи дронлардан фойдаланиши ҳам қийинлашган.
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Нашрнинг аноним суҳбатдошларидан бири шундай деган: «Душман муваффақиятни ривожлантирмоқда. Ҳеч қандай махсус бўлинма энди тартиб ўрната олмайди, чунки душман денгиз сувидек мўл».
«Украинска правда»нинг бошқа бир манбаси эса шаҳар амалда душман назорати остига ўтганини тасдиқлаган. «Ниҳоят, ҳамма Покровск қўлдан кетганини тан олди. Россияликлар аллақачон миномётларни Покровскка олиб киришди ва энди улар орқали пилотларнинг позициялари билан шуғулланишади. Параллел равишда улар (руслар) Ривнега (Покровск ва Мирноград ўртасидаги қишлоқ) ўтишга ҳаракат қилишади, шунингдек, мунтазам равишда Мирноградга киришни хоҳлашади. Колонна бўлиб юришади – тўғри, деярли ҳаммаси ўлдирилади ёки кичик гуруҳлар бўлиб юришади, бу уларга муваффақият келтиради», – дейди манба.
Покровскдан шимоли-шарқдаги Мирноградни ва унинг жанубидаги ҳудудларни Украина қуролли кучларининг амалда қуршовда қолган икки бригадаси ҳимоя қилиб турибди.

Украина қўшини шимолдан – Родинске томондан амалга оширилаётган қарши ҳужумлар орқали ушбу бўлинмалар билан алоқани тиклашга уринмоқда.
Британиядаги The Telegraph газетаси 11 ноябр куни эълон қилинган мақоласида Покровск эгалланиши Россия қўшинининг сўнгги вақтлардаги энг йирик муваффақияти бўлиши ҳамда уларга шимол ва ғарбга силжишга имкон бериши, бу эса украинларнинг Донбассдаги таянч шаҳарлари – «қалъалар камари»га таҳдид солиши ҳақида ёзди. Бу шаҳарнинг йиқилиши Украина армияси учун руҳий зарба ҳам бўлади, дея қайд этади нашр.
Skala — 425th Separate Assault Regiment / AP / Scanpix / LETA
Ўз навбатида, ҳарбий эксперт Жон Уотлинг Foreign Affairs журналида ёзишича, Россия қўмондонлиги Покровскни бир йил олдин – 2024 йил ноябригача эгаллаб олишни режалаштирганди. У Россия қўшинлари Покровскдан ташқари, бошқа участкаларда ҳам олдинга юраётгани, шунингдек, фронт чизиғига яқин жойлашган шаҳарларни фаол равишда ўққа тутаётгани, бу эса уларнинг аҳолисини хавфсизроқ жойларга кетишга мажбур қилаётганини таъкидлаган. Яқинлашиб келаётган қиш (уни Украина яна бир бор шикастланган энергетика инфратузилмаси билан ўтказиши керак) урушнинг бориши учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин, дейилади мақолада. Шу билан бирга, Foreign Affairs қайд этишича, якун қандай бўлиши олдиндан аниқ эмас ва агар Украина иттифоқчилари Россияга етарлича босим ўтказадиган бўлса, Кремл 2026 йил охирига бориб «баландликка кўтарилмасдан учиш-қўниш йўлагининг охирига яқинлашаётгани»ни кўриши мумкин.
Мавзуга оид
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
10:18 / 28.03.2026
Украинада уруш учун пул июнгача қолган
10:08 / 28.03.2026