Ўзбекистон | 11:52 / 05.06.2023
27416
1 дақиқада ўқилади

7 июндан Ўзбекистон президентлигига сайловолди ташвиқотлари бошланади

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди. 

Фото: KUN.UZ

ЎзА хабарига кўра, президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди.

Мажлисда:

— Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни;
— Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни;
— Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудовани;
— Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаевни, Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

 

Мавзуга оид