Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти таркибида саноат ва хизматлар соҳасининг улуши қисқарди
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 408,3 трлн сўмни ташкил этди.
Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойлари билан таққослаганда, иқтисодиётнинг тармоқлар бўйича таркибида катта бўлмаган ўзгаришлар кузатилди, деб хабар бермоқда Давстатқўм.
Қайд этилишича, ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 29,3 фоиздан 28,5 фоизга, хизматлар соҳасининг улуши 36,5 фоиздан 36,2 фоизга камайган бўлса, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 27,3 фоиздан 27,9 фоизга, қурилиш тармоғининг улуши 6,9 фоиздан 7,4 фоизга ошди.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида эса 2018 йилнинг мос даври билан таққослаганда, ЯИМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги улушининг 27,3 фоизгача пасайиши (2018 йилнинг январь-сентябрида – 31,0 фоиз) ва саноат тармоғи улушининг 29,3 фоизгача ошиши (2018 йилнинг январь-сентябрида – 26,4 фоиз) билан боғлиқ сезиларли ўзгаришлар кузатилган.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026