Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга сафари: Асосий гаплар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижон вилоятида бўлди.
Ташриф доирасида 19 май куни Улуғнор туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Қуйида ушбу йиғилишда президент томонидан айтилган энг асосий жумлалар келтирилади.
Президент вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов фаолиятига юқори баҳо берди ва унинг ҳокимлиги Андижон халқининг бахти эканини айтди.

Йиғилишда собиқ бош прокурор, Жиноят Кодексининг 165, 205 ва 210 моддалари билан жиноят иши қўзғатилган Рашид Қодиров яна бир бор тилга олиб ўтилди.

Президент Рашид Қодировнинг қилмишларидан бохабар бўлган ҳолда Миллий хавфсизлик хизмати бунга кўз юмгани, демакки унга шерик бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

МХХ ўрнида ташкил этилган Давлат хавфсизлик хизмати ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Маълум қилинишича, ДХХ ходимларининг маошлари оширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида ишсизлик ва ўзини қийнаётган ташвиш, хорижда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев собиқ амалдорларнинг лавозимга қайтарилишини ўзига хос тарзда изоҳлади.

Президент Асакадаги биргина машина заводи ишсизликни ҳал қилиб бера олмаслиги тўғрисида гапира туриб, бу заводдан 10тасини қуриш кераклиги, рақобат муҳити ҳосил қилиш кераклиги, акс ҳолда бу заводдан фойда йўқлигини қўшимча қилиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев нега Ўзбекистон учун АҚШ билан муносабатларни яхшилаш зарурлигини тушунтирди.

Президент таълим соҳаси оғир аҳволга тушгани, аввалги ўқитувчилар қолмагани, иқтисодиёт кўтарса, биринчи навбатда ўқитувчиларнинг маошини оширган бўлиши ҳақида куюниб гапирди.

Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:49 / 24.04.2026