Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги мактабда отишма рўй берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум уюштирган шахс – мактабнинг 8-синф ўқувчиси. У полицияда ишлаган отасининг қуролидан фойдалангани тахмин қилинмоқда. У мактабда тартибсиз равишда ўт очиб, камида уч кишини ўлдирган ва 20 кишини яралаган, кейин эса ўз жонига қасд қилган
Фото: Anadolu Ajansı
Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш шаҳридаги ўрта мактабда отишма рўй берди.
CNN Turk хабарига кўра, ҳужум қилган шахс аввалига мактабнинг кириш дарвозаси олдида ўт очган, кейин эса ўқув биносига кириб, отишмани давом эттирган.
NTV телеканали ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланганини хабар қилган. Қурбонлардан бири – ўқитувчи, уч нафари мактаб ўқувчиларидир, деган Қаҳрамонмараш вилояти губернатор Мукаррам Унлуер.
Унинг сўзларига кўра, ўқувчи мактабдаги иккита синфхонага кириб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг нишони бешинчи синф ўқувчилари бўлишган.
Унинг ёнида тўппонча ва еттита ўқдон бўлган. У жиноятни содир этгач, ўз жонига қасд қилган.
Яраланганларнинг тўрт нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Ҳужум уюштирган шахс шу мактабнинг саккизинчи синф ўқувчи бўлган.
Ҳудуд раҳбарининг қўшимча қилишича, унинг отаси – собиқ полициячи бўлиб, у отасининг қуролидан фойдалангани тахмин қилинмоқда.
14 апрел куни Туркиянинг Шонлиурфа вилояти Сиверек туманидаги касб-ҳунар ва техника лицейи биносида ҳам отишма содир бўлганди. Ушбу ҳолатда ҳам ҳужум лицейнинг собиқ ўқувчиси томонидан содир этилган, у лицей биносига ов милтиғи билан кириб, тартибсиз равишда ўт очганди. Ҳодиса оқибатида 16 киши яраланган.
Мавзуга оид
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
14:29 / 14.04.2026
Туркиядаги лицейда отишма рўй берди
09:17 / 13.04.2026