Ўзбекистон | 21:30 / 07.04.2019
40316
2 дақиқада ўқилади

Одил Абдураҳмонов Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Фото: Одил Абдураҳмонов / Халқаро пресс-клуб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Қаландарович Абдураҳмонов президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Одил Абдураҳмонов (1978 йилда туғилган) иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга. У муқаддам Президент Администрациясида бош маслаҳатчи (консультант), Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари бўлиб ишлаган, 2018 йил 31 июлидан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Ҳозирча унинг ўрнига Олий таълим вазирига ким биринчи ўринбосар бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, айни вақтда Абдужаббор Абдувахитов Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ҳисобланади. Президент маслаҳатчисининг Одил Абдураҳмоновдан ташқари яна икки ўринбосари бор — биринчи ўринбосар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва ўринбосар Асқарали Даминов.

Мавзуга оид