Жамият | 15:30 / 08.02.2022
7658
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон стандартлар институти: саноат тармоқларида фаолият юритаётган мутахассислар ва тадбиркор учун семинар-тренинг

Бугунги кунда республикада бизнес юритиш шарт-шароитларини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Фото: Ўзбекистон стандартлар институти

Ҳозирда, илғор хорижий давлатлардаги ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини бозор талаблари асосида доимий равишда такомиллаштириб бориши натижасида жаҳон бозорида шиддатли рақобат муҳити шаклланмоқда.

Бундай шароитда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар имкониятини чеклаётган ва уларга қийинчиликлар туғдириши мумкин бўлган савдодаги техник тўсиқлар тўғрисида батафсил маълумотларни бериб бориш зарурати вужудга келмоқда.

Шу муносабат билан, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан республика ҳудудлари бўйлаб, халқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан бир кунлик семинар-тренинглар ўтказиш режалаштирилган (жадвалда келтирилган).

Семинар-тренингларда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилади:

  • Халқаро стандартлар (ISO, IEC, EN, Codex Stan, ЕЭК ОНН)ни маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этишнинг истиқболлари;
  • Хорижий давлатларда (экспорт географияси доирасида) маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига қўйилган техник талабларнинг (Евродирективалар ва ЕАЭС техник регламентлари сингари) мазмун- моҳияти; 
  • Халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини жорий этишнинг афзалликлари (масалан: ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001, ISO 50001, OHSAS 18001, GLOBAL G.A.P, ORGANIC ва ҳ.к.);
  • Халқаро андозалар бўйича мувофиқликни баҳолаш (сертификатлаштириш ва метрология) тартиби; 
  • Ишлаб чиқариш корхоналари базасида синов лабораторияларини ташкил этишга қўйилган талаблар.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар барчангизни мазкур семинар-тренингларда иштирок этишга таклиф этамиз!

Ўқув курслари бўйича батафсил маълумотларни олиш учун:

Ўзбекистон стандартлар институти Кадрлар малакасини ошириш маркази.

Тел: (71) 253-85-10, (71) 253-19-02

Электрон почта: [email protected]

Телеграм бот: t.me/Standartlarinstituti

Телеграмдаги гуруҳ: +998901096604

Республика ҳудудлари бўйлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида семинар-тренингларни ташкил этилиши бўйича
РЕЖА-ГРАФИК

Ўзбекистон стандартлар институти матбуот хизмати Ⓣ

Тайёрлаган:  Маъруфжон Асқаров

Мавзуга оид