Хушхабар! Барча талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари пахта теримидан қайтарилади
21 сентябрь куни кечки соат 23:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақида КUN.UZ'нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шошилинч видеоселектор давомида бу йилги пахта терими мавсуми масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда пахта-йиғим теримида бўлган талабалар, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини дарс жараёни ҳамда иш фаолиятига қайтариш масаласи кўриб чиқилган.
Ҳукумат раҳбари томонидан 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилган.
Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва "Фидойи ёшлар отрядлари" жалб қилинади.
Мавзуга оид
16:00 / 23.11.2024
“Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар” – Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:33 / 04.11.2024