Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет, сохта фирма ва ҳужжатлар. Бош прокурор пандемияда коррупцияга қўл урган наманганлик амалдор ҳақида
Сўнгги икки йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги 57 нафар ходим турли коррупциявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.
Коррупция масалаларига бағишланган идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бюджет маблағларининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ходимлар томонидан талон-торож қилиниши ҳолатларига тўхталиб ўтди.
«Тўрақўрғон туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Э. аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилган. У 3 нафар ходими билан жиноий тил бириктириб, 2019 йилги пахта мавсумида тўрақўрғонлик 327 нафар ишсизлар Тошкент ва Жиззах вилоятларига теримга жалб этилганлиги, уларга жамоат ишлари жамғармасидан мукофот пули берилиши ҳақида сохта ҳужжатларни тузиб, сохта ҳужжатларни банкка тақдим қилиб, мукофот пули сифатида жами 276,4 миллион сўм нақд пулларни олиб, «чўнтакка урган», — деди Ниғматилла Йўлдошев.
Бош прокурор таъкидлашича, Э. пандемия шароитида жамоат тадбирларига жалб қилинган фуқароларга иш ҳақлари жамоат ишлари жамғармасидан тўланиши белгиланганидан фойдаланиб, ушбу маблағларни ҳам ўзлаштириш пайига тушади.
«Шу мақсадда, дарҳол яқинлари номига 6 та сохта фирма ташкил қилиб, ушбу фирмаларга, гўёки, пандемия даврида 179 нафар ишсизлар жамоат ишларига юборилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тузиб, 325,5 миллион сўм маблағни талон-торож қилган.
Э. жиноий йўл билан топилган маблағлар ҳисобига 2 та «Ласетти» ва 2 та «Дамас» автомашинасини сотиб олиб, легаллаштирган», — дея қўшимча қилди Йўлдошев.
Маълум қилинишича, айни пайтда Э. ва унинг жиноий шериклари қамоққа олинган, тергов ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 15.01.2026
Ўзбекистон коррупцияга қарши нима қилмоқчи? Янги чоралар тасдиқланди
19:16 / 14.01.2026
Украинада яна коррупция можароси: Юлия Тимошенко Рада депутатларини сотиб олишда айбланмоқда
08:40 / 14.01.2026
Украинада Тимошенко билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган коррупция иши очилди
23:16 / 12.01.2026