Путин баёнот берди
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясисиз авиазарбалар бериб, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Ўн тўртинчи апрель куни АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида Сурия Араб Республикасининг қуролли кучлари ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ракета зарбаларини берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг санкциясисиз, БМТ Низомини бузган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига зид равишда суверен давлатга қарши тажовузкорлик акти юз берди, Сурия эса терроризм билан курашда энг олдинги ўринларда турибди», - дея маълум қилган Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурия ҳудудига қарата 100дан ортиқ қанотли ракета ва «ҳаво-ер» синфидаги ракеталарни учиргани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024