Технология | 13:42 / 13.04.2018
3863
1 дақиқада ўқилади

SpaceX қиймати яқинда 25 млрд долларга етади

Фото: REUTERS/Thom Baur

SpaceX компаниясининг қиймати яқин вақт ичида тахминан 25 млрд долларга етади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 5 апрель куни SpaceX компанияси, PitchBook Data таҳлил фирмаси маълумотларига кўра, тахминан 507 млн долларга молиялаштиришни жалб эта бошлади. Бу маблағлар ҳисобга олинганда, унинг қиймати 25 млрд долларни ташкил этади.

Агентликнинг билдиришича, SpaceX шу тариқа АҚШда қиймат даражаси бўйича стартап каби бошланган, инновацияларга асосланган учинчи компанияга айланади. Биринчи иккитаси – бу Uber ва Airbnb.

PitchBook Data маълумотларига кўра, 2017 йилнинг ноябрь ойида SpaceX қиймати 21 млрд долларга баҳоланган. SpaceX 2018 йилда ҳаммаси бўлиб тахминан 30та парвозни режалаштирган. 2017 йилда бу компания ракеталари коинотга 18 марта учирилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид