Жаҳон | 23:59 / 20.12.2025
592
2 дақиқада ўқилади

Илон Маскнинг  700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган тарихдаги биринчи инсонга айланди

Атиги беш кун олдин, 15 декабр куни у 600 млрд доллардан ортиқ бойликка эришган тарихдаги биринчи инсон бўлганди.

Фото: Getty Images

SpaceX асосчиси Илон Маск бойлиги 700 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди, деб ёзмоқда Forbes.

Янги рекорд Tesla акцияларидаги опционларнинг Маскка тегишли эмас деб топган қуйи суд ҳукмини бекор қилган Делавер штатининг қарори билан боғлиқ.

Айни пайтда ушбу акциялар нархи 139 млрд долларни ташкил этади ва Forbes ҳисоб-китобига кўра, Маскнинг бойлиги 749 млрд долларга етди. 

Атиги беш кун олдин, 15 декабр куни у 600 млрд доллардан ортиқ бойликка эришган тарихдаги биринчи инсон бўлганди.

Октябрда эса у тарихда биринчи бўлиб бойлиги 500 млрд долларга етган шахс сифатида қайд этилганди.

Мултимиллиардер илк бор 2021 йилда Forbesʼнинг дунёдаги энг бой инсонлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, Amazon асосчиси Жеф Безосни ортда қолдирганди. Ўша пайтда журнал унинг бойлигини 271,3 млрд долларга баҳолаган.

2021 йил ноябр ойида Маскнинг бойлиги 300 млрд, 2024 йил декабрда 400 млрд долларга етган. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Маск 2033 йил мартига бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид