Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
Улар қайта ишлаш марказларини қуриш, иловаларни ишлаб чиқиш, чиплар ва бошқа маҳсулотларни яратишга сармоя киритиб, бойлигини кўпайтиришга эришди.
Фото: Getty images
Йил бошидан бери АҚШ энг бой технологик миллиардерлари ўнталигининг умумий бойлиги сунъий интеллектга сармоя киритиш орқали 550 миллиард долларга ошди. Гап маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуриш, иловаларни ишлаб чиқиш, чиплар ва бошқа маҳсулотларни яратиш ҳақида кетмоқда, деб ёзди Financial Times.
АҚШ технологик миллиардерлари рўйхатини Tesla, Space Х асосчиси ва xAI эгаси Илон Маск бошқармоқда. Унинг бойлиги йил бошидан буён 49 фоизга ўсиб, 645 миллиард долларни ташкил этди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, бу йил сунъий интеллект соҳасидаги ишланмалар туфайли бутун дунё бўйлаб 500 дан ортиқ янги одамлар миллиардерлар рўйхатига киритилди.
Сунъий интеллект соҳасида 2025 йилда рекорд даражадаги фаоллик кузатилди, деб ёзди нашр. Инвесторлар бу соҳага 200 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Forbes миллиардерлари рўйхатига 2025 йил охирида бутун дунёдан 3028 киши киритилган - бу ўтган йилга нисбатан 247 кишига кўп.
Дунёдаги энг бой одамларнинг умумий бойлиги 2025 йилда рекорд даражага етди - 16,1 триллион доллар. Бу 2024 йилга нисбатан қарийб 2 трлн долларга кўп. Миллиардерлар сони бўйича етакчиликни АҚШ (902 киши) ушлаб турибди, ундан кейинги ўринларни Хитой (516) ва Ҳиндистон (205) эгаллаган.
Мавзуга оид
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
23:59 / 20.12.2025
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди
15:36 / 16.12.2025
Илон Маск тарихда биринчи бўлиб 600 млрд долларлик бойликка эришди
19:15 / 14.12.2025