Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурама михлар қандай ишлаб чиқарилади — Мехмаш заводига саёҳат
Қурилиш-таъмирлаш ишларини бурама михлар, яъни шуруп ва саморезларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мехмаш заводи бу қизиқарли жараённи бошидан охиригача ичидан кўрсатиб беришни ваъда қилгач, Наманганга йўл олдик.
Наманган шаҳрида жойлашган “Мехмаш” МЧЖ юқори сифатли шуруп ва саморезлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, нафақат Ўзбекистон бозорини, балки яқин хориж бозорларини ҳам ўз маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.
Корхонанинг таъминот бўйича директор ўринбосари Адҳамжон Аҳадовга кўра, ҳозирги кунда Мехмаш заводида ойига 1700 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шунинг 10 фоизи, яъни 170 тоннаси экспортга йўналтирилади.

“Мақсадимиз – 3-кварталдан бошлаб экспорт ҳажмини 20 фоизга олиб чиқиш”, – дейди Аҳадов.

Маҳсулот сифати корхона учун асосий тамойил бўлиб, бунинг учун компания Европа DIN стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган ташкилот стандарти ҳамда ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими асосида тўлиқ сифат назоратини йўлга қўйган.
Маҳсулотлар умумий сифат параметрларини текширилишидан ташқари, қўлланиш ўрнига қараб амалий синовлардан ҳам ўтказилади. Бундан мақсад – истеъмолчилар учун албатта сифатли маҳсулот етиб боришини кафолатлашдир.
Ҳўш, ўрама михлар қандай ишлаб чиқарилади, уларнинг мустаҳкамлиги ва коррозияга чидамлилиги қандай таъминланади – кўрсатувимиз орқали билиб олинг.




Ҳамкорлик истагини билдирган тадбиркорлар қуйидаги каналлар орқали менежерлар билан боғланишлари мумкин:
Телефон: +998 78 2230917
Мобил: +998 90 2220440
Email: [email protected]
Telegram: t.me/mexmashofficial
Instagram: instagram.com/mexmashofficial
Сайт: www.mexmash.uz
Реклама ҳуқуқи асосида