Жамият | 10:23 / 13.05.2020
65676
1 дақиқада ўқилади
Навоий вилоятида сел кузатилди
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30 дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган.
Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.
Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.