Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фарзандини 7-қаватдан чиқарган аёлнинг руҳий ҳолати текширилади
Аёл вояга етмаган фарзандини 7-қават деразасидан чиқариб, телефонига тасвирга олган ҳамда видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.
Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл ўз фарзанди ҳаётини хавфга солиб, 7-қават деразасидан ташқарига чиқаргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ изоҳ берди.
Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.К. вояга етмаган фарзандини 7-қават деразасидан чиқариб, телефонига тасвирга олган ҳамда видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.
Таъкидланишича, ҳозир Н.К. руҳий ҳолатини текшириш мақсадида, руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.
Унинг фарзандига зарар етмагани ҳамда у яқин қариндоши қарамоғига топширилгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув бошланган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026