Президент мамлакат бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастури жорий этилишини маълум қилди
1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат мақсадида харид қилинган чипталар, меҳмонхона, музей ва бошқа маданият объектларига ташрифлар учун харажатларнинг бир қисми қайтарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда маҳаллий туризмни ривожлантириш чоралари юзасидан топшириқлар берилди.
Хусусан:
- авиа, темирйўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);
- меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);
- музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.
Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.
Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир марта маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024