Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент администрациясида департамент бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди
Ҳуқуқий экспертиза, жамоат хавфсизлиги, ташқи алоқалар, креатив иқтисодиёт, коммуникациялар ва йиғилишларга масъул департаментлар бошлиқларининг ўринбосарлари тайинланди.
Президент администрацияси
Давлат раҳбарининг тегишли фармон ва фармойишлари билан, Президент Администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Камолиддин Карамиддинович Мардонов – Администрациянинг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Улуғбек Умаралиевич Ханаев – Администрациянинг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – бош юрисконсулт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – бош юрисконсулт лавозимидан озод этилди.
Элдор Отамуродович Ҳамроев – Администрациянинг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Азиз Ҳасанович Азимов – Администрациянинг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шуъбаси бош консултанти лавозимидан озод этилди.
Сергей Николаевич Гордеев – Администрациянинг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Гулрухсор Қудратовна Хатамова – Администрациянинг Коммуникациялар департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Фаррух Фарходжонович Омонов – Администрациянинг Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Рустам Равшанович Мирзаев – Администрациянинг Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Фатхиддин Фазлиддинович Муҳиддинов – Администрациянинг Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳусниддин Камолиддинович Ҳошимов – Администрациянинг Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Улуғбек Рауф ўғли Норматов – Администрациянинг Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуъбаси етакчи консултанти лавозимидан озод этилди.
Улуғбек Шуҳратжонович Ҳусаинов – Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ойбек Улуғбекович Умаров – Администрациянинг ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Администрациянинг Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Президент Администрациясининг фармойиши билан:
Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов – Администрациянинг Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев – Администрациянинг Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
17:11 / 27.12.2025
“Тизимимиз анча эскириб қолди” — Президент коррупцияга қарши янги тизим ҳақида эълон қилди
19:45 / 24.11.2025
Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
11:36 / 30.10.2025
Азиз Мағрупов вакил лавозимидан олиниб, маслаҳатчи ўринбосарлигига туширилди
10:47 / 30.10.2025