Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 9-синф ўқувчиси билан жанжалдан кейин 3-синф ўқувчиси касалхонага ётқизилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра аниқланишича, ҳолат 4 октябр куни дарсдан кейин соат 16:30 дан ўтган вақт оралиғида бўлиб, болалар ўз уйидан футбол ўйнагани чиққан бўлган.
Мактабнинг 3-синф ўқувчиси 9-синф ўғил болани ҳақорат қилиб велосипедда қочиб кетмоқчи бўлганида 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепган, натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан йиқилиб тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда боланинг ҳолати яхши, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ хабарида.
Мавзуга оид
12:35
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025