Ўзбекистон | 17:03 / 20.07.2020
79490
1 дақиқада ўқилади

«Вазиятдан келиб чиқилади» — Бош вазир ўринбосари 1 августдан карантин чўзилиши эҳтимоли ҳақида

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 1 августгача қатъийлаштирилган карантин муддати яна чўзилиши эҳтимолини истисно этмади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Карантинни августдан кейин яна узайтириш масаласига вазиятни таҳлил қилган ҳолда қайтилади. Давлат раҳбари томонидан иқтисодиётнинг барча тармоқлари ишлаши керак, деган талаб қўйилган», – деди Мусаев Халқаро пресс-клубнинг 20 июлдаги сессиясида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескин ёмонлашиши ортидан, 10 июлдан бошлаб қатъий карантин чоралари қайтарилган эди.

Аввалроқ Беҳзод Мусаев рағбатлантириш пули берилмаган тиббиёт ходимларига тўловлар тўлаб берилишини айтгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид