Ўзбекистон | 13:00 / 07.04.2025
13304
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Чоршанба куни Тошкент шаҳридан ташқари аксарият ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат ҳафта давомида +28…+31 даража атрофида бўлади. Жойларда шамол кучайиши, сел ва қор кўчиши хавфи бор.

Фото: Kun.uz

Душанба ва сешанба Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +23…+28 даража атрофида, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.

9 апрел куни республика жанубида, марказий ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 3–6 даражага пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +28…+31 даража бўлади.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. 7 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

7–8 апрел кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида 7–11 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат 7–8 апрел кунлари +26…+28 даража, 9 апрелда +22…+24 даража, 10 апрелда +25…+27 даража, 11 апрелда +28…+30 даража бўлади. Кечалари асосан +10…+15 даража бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE– FAIR энергетика суғуртаси ва хавфларни бошқариш бўйича халқаро Форуми ташкилотчилари

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти