Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пуйол футбол агентига айланди. Унинг илк мижози "Барселона" футболчиси
"Барселона" жамоасининг собиқ футболчиси ва сардори Карлес Пуйоль жамоа ҳимоячиси Марк Бартранинг манфаатларини ҳимоя қилишга киришади. Marca нашри хабарига кўра, 37 ёшли собиқ футболчи энди футбол агентига айланди ва унинг илк мижози Марк Бартра ҳисобланади.
Бутун футболчилик фаолиятини "Барселона"да ўтказган Пуйоль 2014 йилнинг ёзида бутсаларини михга илганди.
Пуйоль футболчиликни тўхтатгач, "Барселона" жамоаси спорт директори Андони Субисареттанинг ёрдамчиси сифатида ишлаган, 2015 йилнинг февралида Субисаретта ишдан кетгач, у ҳам истеъфо берганди.
Маълумот учун, 25 ёшли Бартра жорий мавсумда "Барселона" сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.
Мавзуга оид
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026