09:35 / 13.04.2016
11017

Самарқанд вилоятида 1245 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 9 мингдан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш кўзда тутилган

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2016 йил 19 мартдаги қарорига кўра, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси ва тадбирлар режаси тасдиқланиб, айни пайтда тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Самарқанд вилоятида 1245 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 9 мингдан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш кўзда тутилган. Жумладан, Булунғур туманидаги 62 фуқаролар йиғинида ҳам сайловлар ўтказилади. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

“Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинида етти кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Булунғур сув хўжалиги корхонаси ходими, шу маҳаллада яшовчи Норқўзи Очилов ишчи гуруҳ раиси этиб сайланган.

– Комиссиянинг дастлабки йиғилишида аъзоларнинг вазифалар тақсимоти ишлаб чиқилиб, улар ҳудудларга бириктирилди, – дейди туман кўмаклашувчи комиссияси раиси Замира Алиқулова. – Комиссиянинг 11 кишидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилди. Комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари аввало ўзлари бириктирилган маҳаллада аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борди. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш 1 апрелга қадар якунига етказилди.

Top