Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
Жорий йил май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Ушбу муҳим тадбирнинг демократик тамойиллар асосида юқори савияда ўтишини таъминлаш борасида Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди.
Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказишга кўмаклашувчи 2 шаҳар, 14 туман комиссияси ҳамда 868 маҳалла, 94 қишлоқ ва 6 шаҳарча фуқаролар йиғинларида жами 968 ишчи гуруҳи тузилди. Улар белгиланган режа асосида фаолият олиб бормоқда. Комиссиялар ва ишчи гуруҳларга зарур шароит яратиб берилди, тегишли қўлланма ва адабиётлар билан таъминланди.
Жойларда сайловолди тушунтириш-тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Туман ва шаҳар комиссиялари раислари, ўринбосарлари, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида вилоят, туман ва шаҳарлар миқёсида кўплаб семинар-йиғилишлар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам чиқишлар қилинмоқда. Қисқача айтганда, маҳалла ҳаётидаги бу муҳим жараёнга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026