Спорт | 10:36 / 02.05.2016
18330
2 дақиқада ўқилади

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси қамоқда душ тозалашдан бош тортгани учун калтакланди

Англия терма жамоаси сафида бир неча йил давомида тўп сурган, вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлгани учун 6 йилга қамалган Адам Жонсонга қамоқхонада яна бир марта зўравонлик ишлатишди. Бу ҳақда Daily Star хабар тарқатган.

Бу воқеа собиқ футболчининг қамоқхонада ишлаш жараёнида содир бўлган. Бошқа бир маҳбус Жонсонга душни тозалашни буюрган.

Жонсон эса унинг буйруғини бажармаган: «Сен менинг кимлигимни биласанми? Бор ишингни қил». Бунга жавобан маҳбус уни калтаклаган. Назоратчилар етиб келгунича бошқа маҳбуслар Жонсонни зўравоннинг қўлидан қутқаришган.

Бу воқеа Жонсоннинг Донкастер яқинидаги «Мурланд» қамоқхонасига кўчириб ўтказилганидан 3 кун ўтиб содир бўлган.

Унинг кўчирилишига, аввалги қамоқхонадаги маҳбуслар Жонсон билан бир қамоқда бўлишни истамаслиги, у қолса ўлдирилишини маълум қилишгани сабаб бўлганди.

2016 йилнинг февралида Адам Жонсон ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлгач, қамоқ жазосига маҳкум қилинган, унинг охирги жамоаси «Сандерленд» у билан шартномани бекор қилганди.

Мавзуга оид