Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридада юз берган ЙТҲ туфайли 4 бола ҳалок бўлди
АҚШнинг Флорида штатидаги шосселарнинг бирида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 6 киши ҳалок бўлди, улардан 4 нафари болалар. Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, яна 3 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган.
Бу ҳодиса 2 майга ўтар кечаси штат жанубидаги йўллардан бирида содир бўлган.
Палм-Бич округи йўл бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, ҳайдовчилардан бири бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ келиб чиққан.
Воқеа жойида 3 кишининг ўлими қайд этилган, шифохонага олиб борилганлардан 4 нафарининг жони узилган.
Жароҳатланганлар орасидагиларнинг бири ҳам ёш бола экани айтилган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026