Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилги қишки Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари истеъфога чиқди
2018 йилда Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита раиси Чо Янг Хо истеъфога чиқишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги.
Хабарларга қараганда, Чо Янг Хо Hanjin Group компанияси билан боғлиқ молиявий муаммолар туфайли Олимпия ташкилий қўмитасида эгаллаб турган лавозимидан кетишга аҳд қилган. У Hanjin Group директорлар кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади. Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазирлиги вакили унинг аризаси қаноатлантирилганини маълум қилди.
«Ташкилий қўмитанинг барча аъзоси Пхенчханда қишки Олимпиадани муносиб ўтказиш учун ўз ҳиссасини қўшди. Мен қишки Олимпиада ўйинларини Жанубий Кореяда ўтказишга катта қизиқиш билдирган Корея халқи ва мамлакат ҳукуматига миннатдорчилик изҳор қилмоқчиман», — дея баёнот берган Чо Янг Хо.
У Пхенчхан Олимпиадаси ташкилий қўмитасига 2014 йил июлидан бери раҳбарлик қилиб келган.
2018 йилги қишки Олимпиада ўйинлари 2018 йил 9-25 февраль кунларида Пхенчханда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026