Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда дронлар иштирокида ёрқин чироқлар шоуси ўтказилди
Жорий йилнинг бошида Intel компанияси учувчисиз қурилмалар ёрдамида дунёдаги энг катта масштабли ёрқин чироқлар шоусини ўтказгани учун Гиннес рекордлар китобига кирган эди. Япон компанияси MicroAd ҳам ҳудди шундай намойишни ташкил этишга қарор қилди. Йигирмадан ортиқ Sky Magic дронлари машҳур Фужи тоғи ёнбағрида японларнинг миллий мусиқаси ҳамоҳанглигида «осмон» рақсини намойиш этишди.
Фойдаланилган дронларга барча рангларда товланувчи 16 500та ёритгичлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг барчаси қўшиқчилар жонли ижрода куйлаётган мусиқа билан бир вақтда ҳаракатланишди. Гарчи Intel компаниясининг рекордини забт этишнинг иложи бўлмаган бўлсада, шоу чиндан ҳам ҳайратланарли ва мафтункор намойиш этилди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026