Жаҳон | 22:28 / 03.05.2016
16607
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Сурия ҳукуматини Ҳалабдаги шифохонага зарба беришда айблади

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сурия ҳукуматини Ҳалабдаги шифохонага 27 апрелда берилган зарбаларда айблади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Бош котиб бу баёнотни БМТ Хавфсизлик кенгашининг қуролли ихтилофлар давомида шифохона ва тиббиёт ходимларига ҳужумлар беришга йўл қўйиб бўлинмаслиги ҳақидаги резолюциясини маъқуллаш ортида берди. 

Пан Ги Мун Ҳалабда юз берган бу нохушликлар бундай чораларнинг шошилинч ва зарурлигини тасдиқлашини қайд қилди ва "шифохоналарга атайлаб ва тўғридан-тўғри қилинган ҳужумлар ҳарбий жиноятлар ҳисобланишини" таъкидлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид