Барқарор ривожланиш мақсадлари БМТ эълон қилган глобал дастур. Ташкилот 2026 йил учун ҳисоботини эълон қилди. Маълум бўлишича, дунёдаги урушлар, пандемия, иқтисодий беқарорлик сабаб дунё ҳамжамияти ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши қийинлашиб бормоқда. Kun.uz БМТнинг Ню Йоркдаги бош қароргоҳида ҳисобот юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашди.
2030 йилга эса 4 йил қолди ва хулосалар ўта ижобий эмас. Камбағаллик, очарчилик, жамоат соғлиғи, таълим, гендер тенглиги, тоза сув ва санитария, энергетика, иқлим ўзгариши, тинчлик институтлари бўйича хулосалар бу йилги ҳисоботдан ўрин олди. Гап шундаки, дунё бўйича айниқса пандемиядан кейин давлатлар ўзига келолмаяпти, айниқса Африкада вазият оғир, камбағаллар сони кўпаймоқда.
Энг ташвишли йўналишлардан яна бири - бу очарчилик. Сайёрамизда юз миллионлаб одамлар ҳаттоки тўйиб овқатланмайди, урушлар ва қурғоқчилик эса озиқ-овқат хавфсизлигини ёмонлаштирмоқда.
Соғлиқни сақлаш бўйича баъзи ютуқлар бор, болалар ўлими камайган. Лекин кўплаб давлатларда бу тизим заифлигича қолмоқда.
Мактабларга қатнов яхшиланган, аммо ўқувчиларнинг билим даражаси паст. Аёлларнинг иқтисодий фаоллиги ошиб бормоқда, лекин сиёсат ва бошқарувда уларнинг улуши ҳалиям етарли эмас.
Тоза сув ва санитария ҳисоботнинг алоҳида бўлими. БМТга кўра, миллиардлаб одамлар яхшироқ ичимлик сувига эга бўлди, аммо хавфсиз ичимлик сувисиз яшаётганлар сони ҳам миллионлаб.
Энергетика бўйича энг яхши натижалардан бири давлатлар ўзини ўзи тиклайдиган энергия манбаларидан фойдаланишни аста кенгайтирмоқда.
Хўш, иқлим ўзгариши-чи? БМТ бу борада нима дейди? Kun.uz матбуот анжуманидан фойдаланган ҳолатда бу масалани кўтарди.
- Хайрли кун, мен Ўзбекистондан юқори даражадаги сиёсий форумга келдим ва ушбу матбуот анжуманида иштирок этишни истадим. Орол денгизи инқирози ва иқлим ўзгариши минтақамиз, айниқса, мамлакатлари экологик чора-тадбирларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан мувозанатлашга ҳаракат қилаётган Марказий Осиё учун жиддий таҳдиддир. БМТ инқироздан энг кўп зарар кўрган минтақага халқаро ёрдам, молиявий кўмак ва инвестицияларни жалб қилишга ёрдам бериш учун қандай аниқ қадамларни қўймоқда?
- Хўш, биринчи навбатда, БМТ аъзо давлатлар сифатида иқлим билан боғлиқ ҳаракатларни молиялаштириш мажбуриятларни бўйнига олади ва ҳозирги ҳисобот билан қайта тасдиқламоқда. Ўйлайманки, биз ҳаракат қилдик, лекин иқлим ўзгариши 1,5 даражадан ошиб кетишининг олдини ололмасак, 2 даражадан пастда сақлолмасак






