Жамият | 20:31 / 03.05.2016
10674
2 дақиқада ўқилади

БМТ Модели конференцияси бу йил 4 қўмита билан иш олиб борди

3 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида БМТ Ахборот офиси томонидан ташкил қилинган БМТ Модели анжумани бўлиб ўтди.
БМТ Модели университетда 11 марта ўтказилди.

Бу йилги конференцияда ЖИДУдан ташқари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент xалқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкентдаги Турин политехника университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат техника университети талабалари иштирок этишди.

Анжуманнинг ўтган йиллардан фарқли томони шундаки, бу йил қатнашчилар анъанавий равишда 3 эмас, балки 4 қўмита – БМТ Хавфсизлик Кенгаши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи ва БМТ Бош Ассамблеясининг иккинчи қўмиталарининг айни дамда долзарб бўлган мавзулари бўйича мажлис ўтказишди.

Тадбирнинг ёпилиш маросимида БМТ Ахборот офиси томонидан фаол қатнашчилар учун сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ модели – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти йиғилишларининг кичик шакли бўлиб, унда талабалар турли хил давлатлар вакиллари сифатида иштирок этишади ва ушбу мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилишади.

 

 

 

 

Фотолар муаллифи: Мадина Нурман

Мавзуга оид