Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Демократик Испанияда илк марта қирол парламентни тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонни имзолади
Испания қироли Филипп VI парламентнинг ҳар икки палатасини тарқатиб юбориш ва мамлакатда муддатидан аввал сайловларни 26 июнда ўтказиш ҳақидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда қироллик саройида хабар қилинди.
Давлат раҳбари мазкур қарорини бугун, 3 май куни эрталаб депутатлар конгресси (қуйи палата) раиси Пачи Лопес билан учрашувда маълум қилган. Энди бу бўйича ҳужжат ҳукуматнинг расмий нашрида эълон қилингач кучга кирган ҳисобланади.
2015 йилнинг декабридан буён ўтган 4 ой ичида депутатлар конгресси бош вазирликка номзод масаласида бир қарорга кела олмади.
26 апрелда қирол Филипп VI янги номзод таклиф этмаслигини билдирган. Бу эса парламентнинг 3 майдан тарқатиб юборилгани ва янги сайлов 26 июнда бўлиб ўтишини билдиради.
Бундай ҳолат демократик йўлдан бораётган Испания тарихида биринчи бор кузатилиши ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025