Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессидан футболка олган афғон боласи оиласи толиблар таҳдиди туфайли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди
Испаниянинг "Барселона" футбол клуби ҳужумчиси Лионель Мессидан унинг дастхати туширилган футболка олган афғон боласи оиласи толиблар таҳдиди туфайли Покистонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда боланинг отаси Муҳаммад Алиф Аҳмадий АР агентлигига маълум қилди.
5 ёшли Муртазо Аҳмадий орқа томонида Месси ёзуви ва 10 рақами бўлган оқ-кўк чизиқли целлофан пакет кийиб олган ҳолда суратга тушгандан кейин Мессидан совғага футболка олганди. Шундан кейин боланинг оиласига толиблардан таҳдидлар туша бошлаган.
"Толиблар мактубда менинг ўғлим нима учун ислом мактабида Қуръон ўрганмаслиги, бироқ мен унга футбол ўйнашга рухсат беришим ҳақида сўрашган. Шундан кейин мен мол-мулкимни сотиб, оиламни Афғонистондан Кветта (Покистон) шаҳрига кўчириб ўтказдим", деб айтмоқда катта Аҳмадий.
Муҳаммад Аҳмадий толиблар унинг ўғлини ўғирлаб кетиб, унга товон пули талаб қилишларидан хавфсирамоқда.
Толиблар 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонда баъзи спорт турларини (эркаклар футболи бундан мустасно) тақиқлашган ва Кобулдаги Ғози стадионини омма олдида қатллар ўтказиш жойига айлантиришганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026