Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
Июль ойидан бошлаб Kam Air авиакомпанияси Кобул - Тошкент йўналишидаги парвозлар сонини ҳафтасига 3 тага етказади.
Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси Кобул - Тошкент - Кобул йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 3 тагача оширади. Илгари қатнов фақат шанба кунлари амалга оширилган.
2026 йил 2 июлдан бошлаб Kam Air сешанба, пайшанба ва шанба кунлари йўловчи рейсларини амалга оширади.
Парвоз вақти 1 соат 45 дақиқа, оператор веб-сайтидаги чипталар нархи 365 АҚШ долларидан бошланади, парвозлар Boeing 737-300 самолётларида амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026