Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ, 6-тур. «Пахтакор» ўз ўйинида ғалаба қозонган ҳолда турнирни тарк этди
3 май куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 6-тур учрашувлари ўтказилди. Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси БААнинг «Ал-Жазира» жамоасини қабул қилди.
Жамоаларнинг ўтган турда БААда ўтказилган биринчи учрашувида тошкентликлар жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қилганди. Тошкентдаги учрашувда ҳам «Пахтакор» рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилди - 3:0.
Лекин бу ғалаба жамоага турнирни давом эттириш учун кифоя қилмади. Бу ўйинга параллел тарзда кечган гуруҳнинг иккинчи жуфтлиги учрашувида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси Эронда «Тракторсози»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Натижада плей-оффга «Ал-Ҳилол» ва «Тракторсози» жамоалари йўл олди.
ОЧЛ. «С» гуруҳи, 6-тур
«Пахтакор» - «Ал-Жазира» - 3:0
Голлар: Суҳроб Бердиев 12, Темур Толипов 24, Машарипов 81
«Пахтакор»: Никита Рибкин, Аббос Отахонов, Шерзод Каримов, Сухроб Бердиев, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Темур Толипов.
«Ал-Жазира»: Ал-Сенани, Тиаго Невес, Парк Жонг Ву, Рашид Салим, Ёқуб Юсуф, Ал-Ҳашми, Фарис Жума, Мусаллам Фаёз, Саид Хизам Мабхут, Ёқуб Юсуф, Салим Али, Кенвайн Жонс.
Четлатиш: Саид ал Обайди 41, Ойбек Қиличев 90.
Мавзуга оид
23:01 / 24.12.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бирор марта ғалаба қозонмади ва гуруҳда қолиб кетди
17:18 / 29.11.2025
«Пахтакор» Суперлигада иккинчи, «Насаф» учинчи ўринни эгаллади
20:44 / 26.11.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бешинчи ўйинни ҳам дуранг билан якунлади
20:41 / 24.11.2025