Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду «Манчестер Сити»га қарши учрашувга 100 фоиз тайёр, Каземиро ва Бензема учрашувни ўтказиб юборади
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган жавоб учрашуви олдидан жамоадаги жароҳатлар борасида гапириб ўтди.
«Криштиану Роналду соппа-соғ, у барчасига 100 фоизга тайёр ва ўйинда ўйнай олиши мумкин.
Бензема ва Каземиро бўйича вазият эса бошқача. Биз таваккал қила олмаймиз, таркибимиз анча кенг, шу боисдан ҳам таваккал қилиб ўтиришимиз шарт эмас.
Роналдуни ҳеч қандай муаммолар безовта қилмаяпти. У ўйинга 100 фоиз тайёр ҳолатда. Барчаси эртага аниқ бўлади.
Мен Карим ва Каземиро ҳам ўйнашини истаган бўлардим, бироқ эртага барчасини уларсиз эплашга ҳаракат қиламиз», – деди Зидан.
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025