Англия: Ришарлисоннинг шедеври ва Ҳоланднинг барқарорлиги

АПЛ. 1-тур. 16 август
«Астон Вилла» — Нюкасл 0:0
«Астон Вилла»: Бизот, Кэш, Конса, Мингс, Дин, Камара, Онана, Макгинн (Мален, 84), Тилеманс, Роджерс, Уоткинс.
«Нюкасл»: Поуп, Триппиер, Шер, Бёрн, Ливраменто, Бруно, Тонали, Жоэлинтон, Эланга (Мёрфи, 78), Гордон, Барнс (Осула 90).
Огоҳлантиришлар: Жоэлинтон (45) – Камара (58).
Четлатиш: Конса 66.

«Нюкасл» мавсумни исён кўтарган ва ўзини «Ливерпул»га қўйиб юборишни талаб қилаётган Исаксиз бошлади. Швециялик ҳужумчига муқобил йўқлиги туфайли Эдди Ҳау Гордон, Эланга ва Барнсдан иборат бир-бирининг ўрнини алмаштириб ўйновчи ҳужум учлигини тузди. «Астон Вилла» эса ўйинни Эмилиано Мартинессиз бошлади. Аргентиналик посбон Бирмингҳэмда қолган, аммо дисквалификация туфайли биринчи турни ўтказиб юборишга мажбур эди. Унинг ўрнини эгаллаган Бизот эса бир қанча вазиятларда мезбонларни қутқариб қолди, ҳужум вакиллари эса жуда суст ҳаракат қилишди. Унаи Эмери шогирдлари дастлабки 45 дақиқаликда рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам зарба беролмади.

Иккинчи бўлимда эса 66-дақиқда Консанинг майдондан четлатилиши «Вилла»нинг аҳволини янада оғирлаштирди. Шундай экан, голсиз дурангни мезбонлар фойдасига ёзиш мумкин, ушбу жамоа молиявий муаммолар туфайли ёзги трансферларда фаоллик қила олмади. Ўтган мавсумда клуб фақат Дуглас Луизни сотиш эвазига АПЛдаги харажатлар лимитида балансга эриша олганди. Аммо жамоа барибир молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган, шунинг учун ёзда УЕФА 9,5 миллион фунт миқдорида жарима қўллаган. Эмери қоидалар эскиргани ва кўплаб клубларни чеклаб, ўз олдига катта мақсадлар қўйишга халал бераётгани ҳақида гапирди. Аммо қонунларга риоя қилиш керак, шу туфайли «Вилла» янги харидлар учун харажат қила олмайди, мувозанатни эса даромадларни кескин кўтариш ёки маошларни қисқартириш орқали мувозанатлаштириш мумкин.

«Тоттенҳэм» — «Бёрнли» 3:0
Голлар: Ришарлисон 10, 60 (дубл), Жонсон 66.
«Тоттенҳэм»: Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Спенс, Грей (Бентанкур, 72), Бергвалл (Палиня, 80), Қуддус (Тел, 85), Сарр, Жонсон (Одобер, 80), Ришарлисон (Соланке, 72).
«Бёрнли»: Дубравка, Зонне (Чауна, 74), Уокер, Экдал, Эстев, Гартман, Межбри (Ларсен, 63), Каллен, Лоран (Угочукву, 63), Энтони (Эдвардс, 85), Фостер (Флеминг, 74).