Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабек Муҳаммадзоҳид “Дўстлик ярмаркаси“ Халқаро фестивалида иштирок этмоқда
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри ҳокимлиги томонидан ҳар йили ташкил этиладиган “Дўстлик ярмаркаси” Халқаро фестивалида Отабек Муҳаммадзоҳид ва унинг созандалардан ташкил топган жамоаси иштирок этмоқда.
Фестивалда 13 та давлатдан ташриф буюрган санъаткорлар қатнашмоқда. Улар қаторида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ўз жамоаси билан биргаликда жонли мусиқа ва ижрода қўшиқлар куйламоқда.
Фестивалнинг асосий қисми 7 майдан бошланади.
Хонанданинг маъмури берган маълумотга кўра, Отабек Муҳаммадзоҳид Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигига киритилган таклифга биноан ушбу фестивалда иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
10:37 / 13.05.2026
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
17:24 / 01.01.2026